«Ангрен» ЭИЗ дирекцияси

«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси «Ангрен» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқарувчи давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

«Ангрен» ЭИЗ нинг асосий функциялари қаторига қуйидагилар киради:

  1. «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси қатнашчисининг реестрини юритиш, гувоҳнома бериш.
  2. «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида «Ангрен» ЭИЗ қатнашчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш.
  3. «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларни тайёрлаш ва тузиш.
  4. Ишламаётган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни нуль сотиш қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тайёрлаш ва «Ангрен» ЭИЗ қатнашчилари билан тузиш.
  5. Ўрнатилган тартибда танлаб олинган инвесторлар билан инвесторлар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини назоратга олиш.
  6. «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бошқариш.
  7. «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларига шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш.
  8. «Ангрен» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.