Инфратузилма

Ангрен логистика маркази кенг инфратузилмага эга бўлиб, комбинациялаштирилган юк операцияларини амалга ошириш, шу жумладан юкларни сақлаш ва қайта ишлаш, божхонада расмийлаштириш, шунингдек «эшикдан эшиккача» принципи бўйича самарали ташиш имконини беради.

Ангрен логистика маркази таркибига кирадиган объектлар

Объект номи

Эгаллаб турган майдони (Га)

1.

«Махсусюктранс» УК автосаройи, 338 та автотранспорт

12

2.

Минерал ва кимёвий ўғитлар омбори

8,66

3.

Дастлабки товарлар ва халқ истеъмол товарлари учун омборхона

0,5

4.

Транзит юк терминали

8,499

5.

«Е» контейнер майдончаси

7,2

Замонавий автотранспорт воситалари саройи мижозларимизга юкларни тез ва энг хавфсиз ташиш имконини беради.

Автотранспорт воситалари саройига қуйидагилар киради:

  • рефрижераторлар, юк кўтариш қобилияти 28 тн, ҳажми 76 м3;
  • контейнеровозлар, юк кўтариш қобилияти 26 тн, ҳажми 72 м3;
  • сталевозлар, юк кўтариш қобилияти 30 тн, пўлат рулонларни ташиш учун мўлжалланган;
  • суюқлик ташиш учун автоцистерна, юк кўтариш қобилияти 28 тн;
  • самосвал, юк кўтариш қобилияти 32 тн, сочилувчан юкларга мўлжалланган;
  • паст ромли трейлер, юк кўтариш қобилияти 45 тн, габаритсиз юк учун мўлжалланган.

Ихтисослашган омборхоналар ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш фаолиятини юритувчи мижозларимизга юкларни етказиб беришни ташкил этиш жараёнини энг самарали режалаштириш имконини беради.

Транзит юк терминалининг фаолияти тўлиқ спектрдаги логистика хизматларини кўрсатишга қаратилган. Терминал замонавий юклаш-бўшатиш техникаси, омбор хўжаликлари билан жиҳозланган, божхона пости, темир йўл станциялари ва авто-корхоналар билан алоқа тизими фаолият юритмоқда.