
Инфратузилма
«Ангрен» эркин иқтисодий зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва махсус зона ҳудудида фаолият юритувчи жадал ривожланаётган корхоналарни зарур инфратузилма билан таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан 2013-2015 йилларга мўлжалланган махсус ривожланиш дастури тасдиқланди.
Дастур умумий суммаси тахминан 60 млн. АҚШ доллари миқдорида инфратузилмани ривожлантиришни, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:
- электр таъминоти;
- газ таъминоти;
- сув таъминоти ва оқоваларни чиқариб ташлаш;
- темир йўл инфратузилмаси;
- автомобиль йўллари.