Темир йўллар
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида узунлиги 95 километрлик темир йўл линиялари мавжуд. 3 станция фаолият юритади (Ақча, Ангрен, Аблиқ).
2010 йилда Тўқимачи-Ангрен темир йўл участкасини электрлаштириш бўйича лойиҳа якунланди, бу эса транспорт харажатларини камайтириб, юкларни етказиб бериш муддатларини деярли 2 баравар қисқартириш имконини берди.