Бизнесни қандай бошлаш лозим?

Инвестиция буюртманомасини бериш ва кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонунига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар ҳудудига инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун ЭИЗ Дирекциясига инвестиция талабномасини тақдим этилади.

Инвестиция буюртманомаси инвестор томонидан махсус иқтисодий зонанинг дирекциясига берилади.

Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

  1. юридик шахс уставининг ва юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхалари (инвестор — юридик шахс учун);
  2. шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси (инвестор — жисмоний шахс учун);
  3. инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асоси;
  4. инвестиция битимининг лойиҳаси.

Инвестиция буюртманомасида юридик шахсга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади, чет эл юридик шахси учун эса тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи идентификация рақамининг ўхшаши кўрсатилади.

Чет эл юридик шахслари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган, чет эл юридик шахси чет давлатнинг қонун ҳужжатларига биноан юридик шахс эканлигини тасдиқловчи легаллаштирилган ҳужжатларнинг давлат ва инглиз тилига қилинган таржимасини нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этади.

Чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни легаллаштириш талаб қилинмайди, агар:

ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса;

ҳужжатлар шартлашаётган тарафлардан бирининг ҳудудида тайёрланганлиги ёхуд муассаса ёки махсус ваколат берилган шахс томонидан уларнинг ваколати доирасида ва белгиланган шаклда тасдиқланганлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган бўлса, бу ҳужжатлар бошқа шартлашувчи тарафларнинг ҳудудларида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.