Имтиёзлар ва преференциялар
«Ангрен» эркин иқтисодий зонасининг қатнашчилари қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
- мол-мулк солиғи;
- ер солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи.
Шунингдек «Ангрен» эркин иқтисодий зонасининг қатнашчилари қуйидаги божхона тўловларидан озод этилади:
- республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
- тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).
- Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўланмайди.
Белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатилган имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, шу жумладан қуйидагиларга тенг миқдорда 3 йилдан 10 йилгача муддатда берилади:
- 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача — 3 йилгача муддатга
- 3 млн. АҚШ долларидан 5 млн. АҚШ долларигача — 5 йилгача муддатга;
- 5 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача — 7 йилгача муддатга;
- 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ — 10 йилгача муддатга.