Солиқ имтиёзлари

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси ва “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек божхона тўловлари буйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 473-моддасига мувофиқ махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига солиқ имтиёзлари тўлашдан озод қилиш шаклида берилади:

мол-мулк солиғи (солиқ кодексининг 415-моддасига биноан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматининг 1,5 фоизини ташкил қилади);

ер солиғи (солиқ кодексининг 429-моддасига асосан Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига яроқсиз ерлар учун базавий солиқ ставкаси 30 млн. сўм / га ни ташкил етади);

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга киритилган инвестициялар ҳажмига қараб (солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ, ер ости сув манбалари саноати корхонаси учун солиқ ставкаси 620 сўм/кубометрни ташкил этади.

Солиқ кодексининг 473-моддасида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, шу жумладан эквивалентда 3 йилдан 10 йилгача муддатга тақдим этилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 милион АҚШ долларигача-3 йил муддатга;

3 миллион АҚШ долларидан 5 милион АҚШ долларигача-5 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 10 милион АҚШ долларигача-7 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ва ундан юқори-10 йил муддатга.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармони

Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ўзлари киритган инвестициялар миқдорига қараб даромад солиғини тўлашдан озод этилади:

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача – 3 йил давомида;

5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача – 5 йил давомида;

15 миллион АҚШ доллари миқдорида ва ундан юқори-10 йил давомида.

Маълумот учун: солиқ кодексининг 337-моддасига биноан даромад солиғи ставкаси ҳисобот даврида олинган соф фойда миқдорининг 15 фоизини ташкил қилади (корхонанинг ҳисобот давридаги умумий даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ).