«Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари ажратиш тартиби

Махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва уларнинг тасарруфида туради

Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Механизм

Муддатлари

Дирекция

  1. Махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекциялари томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади
  2. Электрон онлайн-аукционга чиқариладиган ер участкасининг бошланғич нархи ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш вақтида Тошкент вилояти ҳокимлиги қарори билан белгиланади

Дирекция қарори билан тасдиқланган инвестиция лойиҳаси маъқуллангандан сўнг 1 иш кунида

Инвестор

  1. Аукционда қатнашиш учун электрон ариза топширади.
  2. Аукцион савдосида иштирок этади

1. 30 кун мобайнида

2. 1 иш куни мобайнида

"Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК

  1. Аукцион натижаси ҳақидаги баённинг бир нусхасини аукцион ғолибига, бир нусхасини тегишли Дирекцияга юборади.

1 иш куни мобайнида

Дирекция

  1. Оператордан аукцион натижаси ҳақидаги баённи олган вақтдан бошлаб аукцион ғолибига ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида қарор чиқаради.

2 иш куни мобайнида

Дирекция ва инвестор
  1. Ер ижара шартномасини имзолайди
3 иш куни мобайнида