«Ангрен» ЭИЗ қатнашчисини рўйхатдан ўтказиш
ЭИЗ қатнашчисини рўйхатдан ўтказиш | ||
Инвестор | ЭИЗ дирекцияси томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори олинган кундан бошлаб, инвестор томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЭИЗ жойлашган ҳудуддаги рўйхатдан ўтказувчи органга ҳужжатларни тақдим этади. | 5 иш кунида |
Дирекция ва инвестор |
Юридик шахс инвестиция битими имзоланганидан ва ЭИЗ иштирокчиларининг реестрига киритилганидан кейин ЭИЗ иштирокчиси мақомини олади. ЭИЗ иштирокчиларининг реестрига киритиш учун инвестор томонидан ташкил этилган юридик шахс ЭИЗ дирекциясига юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини ва ЭИЗ иштирокчиларининг реестрига киритилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги тўловни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. |
2 иш кунида |
Дирекция | Юридик шахсни ЭИЗ иштирокчиларининг реестрига киритади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради. | ЭИЗ қатнашчиси мақомини олган кундан бошлаб 2 иш кунида |
Дирекция | Юридик шахсни ЭИЗ иштирокчиларининг реестрига киритилганидан кейин бир иш куни ичида бу ҳақда тегишли солиқ, божхона ва статистика органларини хабардор қилади. | 1 иш куни мобайнида |