Бизнес-режага қўйиладиган талаблар
Дирекцияга тақдим этиладиган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс этган бўлиши керак:
· ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми ва тури;
· ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг тахминий нархлари ва у сотиладиган бозорлар, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари;
· таклиф этилаётган лойиҳани сотиш учун зарур инфратузилмавий ва муҳандислик иншоотлари;
· ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун «Ангрен» ЭИЗ ҳудуди участкасининг тахминий ўлчами;
· лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё базасининг ҳамда хом ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти мавжудлиги;
· экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш мўлжалланган технологиянинг таърифи;
· фойдаланиш мўлжалланган савдо русуми тўғрисида ахборот;
· иқтисодий самарадорлик ҳисоб-китоблари, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;
· тахмин қилинган инвестицияларнинг ҳажми ва тури, қарзга олинган маблағлар жалб этилган ҳолда молиялаштириш манбалари ва тахмин қилинган гаров билан таъминлаш;
· маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 белгидан бири даражасида чиқариладиган хом ашёга таққослаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича пировард маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
· ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган технологик асбоб-ускунанинг хусусияти, унинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мос келадиган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;
· ташкил этиладиган иш ўринлари сони;
· ташкил этилаётган корхонанинг ходимлари штатини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан тўлдириш, уларга тажриба ва малака ошириш имкониятини бериш.