«Ангрен» халқаро логистика маркази

Ўзбекистоннинг географик жойлашуви замонавий омбор комплекслари ва логистика марказлари тармоғининг ривожланишида стратегик муҳим жиҳат бўлиб, юкларни ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ва савдо компаниялари логистикасини самарали ташкил этиш имконини бериши мумкин.

Бу жиҳатдан 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббусига кўра Ангрен логистика марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, ушбу марказ Ангрен эркин иқтисодий зонасининг логистик таркибий қисмини таъминлашга, шунингдек республика ягона логистика ҳалқасининг узлуксиз ишлашини таъминловчи ягона бўғин бўлиб хизмат қилишга мўлжалланган.