Ижара шартлари

Махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари инвесторларга электрон онлайн-аукцион орқали узоқ муддатли ижарага берилади.

“Ангрен” ЭИЗда электрон онлайн-аукционга қўйилган ижарага бериладиган ер участкасининг бошланғич нархи 60,0 млн сўм/гектарни (базавий ҳисоб-китоб қийматининг 200 баробари) ташкил этади.

Йиллик ижара ҳақи – 30,0 млн.сўм/Га (Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасига тенг)

Ер участкалари онлайн-аукцион савдоси ғолибига ижарага берилади:

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 25 йилгача бўлган муддатга (шартнома бўйича бир муддатга узайтириш ҳуқуқи билан)

- Ўзбекистон резидентлари иштирокидаги корхоналар учун 50 йилгача бўлган муддатга.

Таққослаш учун: Зангиота туманида ижарага бериш учун электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкасининг бошланғич нархи

840 млн.сўм/Га, йиллик ижара ҳақи – 84,0 млн.сўм/Га