«Ангрен» ЭИЗ ҳудудидаги фаолият турлари
«Ангрен» ЭИЗ хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши эркин иқтисодий зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда жаҳон бозорларида рақобатбардош юқори қўшилган қийматга эга кенг кўламли юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқариш сифатида белгилаб қўйилган.
«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида минреал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича корхоналарни ривожлантириш, маҳаллий хом ашё базасида юқори технологик маҳсулот ва яқин кооперация алоқалари ўрнатиш асосида материаллар ишлаб чиқариш ҳамда эркин иқтисодий зона корхоналари ўртасида ва умуман республика бўйича саноат кооперациясини ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
«Ангрен» ЭИЗни ташкил этиш концепциясидан ва танланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда махсус зона ҳудудида қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:
- электротехника,
- машинасозлик,
- кимё ва нефть-кимё,
- фармацевтика,
- озиқ-овқат саноати ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш,
- замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш,
- кўнчилик саноати ва бошқалар