Meeting with entrepreneurs

18.05.2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли Қарорининг мазмун моҳиятини Тошкент вилоятидаги “Ангрен” ЭИЗ корхоналари ҳамда табиий монополия субектлари эътиборига етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари А.Қаюмов, ҳамда “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси” ДУК директори Ф.Бобоев ва мутассадди ташкилот вакиллари иштирокида жорий йилнинг 17 май куни “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси маъмурий биносида семинар ўтказилди.

Мазкур тадбирда йирик ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда соҳага доир ваколатли органларнинг масъул мутахассислари билан 256-сон қарорнинг белгиланган масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Табиий монополиялар ва рақобатга қарши келишувларни аниқлаш, товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини ҳамда рақамли платформалар операторларининг устун мавқеини аниқлаш ва эътироф этиш каби мавзулар кўтарилди ва бу борада рақобат қўмитаси мутахассисларининг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди ва ўзаро фикрлар алмашинилди.


Back to list