Meeting with Angren FEZ member companies

18.05.2024

Жорий йилнинг 16 май куни “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси маъмурий биносида Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари О.Файзибаев, “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси” ДУК директори Ф.Бобоев, ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимов бошчилигида Ангрен шаҳрида жойлашган “Ангрен” ЭИЗ иштирокчи корхоналари билан инвестиция ва ер ижара шартномаси шартлари мажбуриятлари бажарилиши, экспорт, ишлаб чиқариш хажмини ошириш, ҳамда ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш мобайнида корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятида юзага келаётган солиқ ва божхона, коммунал соҳа ҳамда ер муносабатлари борасидаги муаммолари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида жойлашган ҳар бир корхона ҳудуди атрофида “Яшил белбоғ” ташкил этилиши, корхонанинг асосий кириш қисмига ташкилот томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ва корхонатўғрисида маълумот тахтаси ўрнатилиши, ташкилот биносининг олди ёки ташқи томонида катта ҳажмдаги харфлар билан ташкилотнинг номи ёзилиши, инвестиция мажбуриятларини бажарилиш жараёнида тадбиркорларга ҳар томонлама давлат томонидан ёрдам кўрсатилиши, шу билан бирга ўз мажбуриятларини бажармаган лойиҳа ташаббускорлари билан ўрнатилган тартибда инвестиция ва ер ижара шартномалари бекор қилиниши келишиб олинди.


Back to list