Инвестиция лойиҳаларига доир алоҳида талаблар
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир алоҳида талаблар:
- ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозорнинг эҳтиёжларини қопламайдиган янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни назарда тутган бўлиши керак.
- инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг дастлабки тўртта белгиларидан бирининг даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан ўзгаришини ёки қўшилган қийматга эга маҳсулот ҳажмининг камида ўттиз фоиз даражасида кўпайишини назарда тутиши керак.
- ЭИЗларда рақобат муҳити яратилган, ички бозор тўйинган ёки ишлаб чиқариш ҳажмлари ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга доир инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
- замонавий ишлаб чиқаришларни яратиш ёки амалдаги ишлаб чиқаришларни юқори технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаган ҳолда пухта модернизация қилиш;
- ЭИЗ иштирокчиларининг ходимлари штатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ходимлар умумий сонининг камида 90% ташкил этиши керак.
Ушбу талаблар тўлиқ экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари учун татбиқ этилмайди.